» » » » И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма


Авторские права

И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма

Здесь можно купить и скачать "И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма" в формате fb2, epub, txt, doc, pdf. Жанр: Публицистика, издательство ЛитагентРидеро78ecf724-fc53-11e3-871d-0025905a0812. Так же Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги на сайте LibFox.Ru (ЛибФокс) или прочесть описание и ознакомиться с отзывами.
Рейтинг:
Название:
Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма
Издательство:
неизвестно
Год:
неизвестен
ISBN:
нет данных
Вы автор?
Книга распространяется на условиях партнёрской программы.
Все авторские права соблюдены. Напишите нам, если Вы не согласны.

Как получить книгу?
Оплатили, но не знаете что делать дальше? Инструкция.

Описание книги "Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма"

Описание и краткое содержание "Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма" читать бесплатно онлайн.



Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида ўрта махсус касб-ҳунар мутахассисларининг 2004 йил январ ойида ўтказилган маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг ўқув машғулотлари кўрик кенгаши тафсилотлари.






Маънавият сарчашмаси

Услубий қўлланма

И. С. Байджанов

МАъНАВИЯТ – БОШ МЕЗОН

Маънавият – инсоннинг, ҳалқнинг,

жамиятнинг, давлатнинг куч – қудра-

тидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-

саодат бўлмайди.

И. Каримов.

© И. С. Байджанов, 2016


Редактор Абдулла Сафоев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров


ISBN 978-5-4483-2444-4

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Мустақиллигимизнинг биринчи йиллариданоқ одамларда маънавиятнинг бебаҳо ҳусусиятларини шакллантиришга асосий диққат-эътибор қаратилди. Аждодларимиз томонидан яратилган ғоят улкан, тенгсиз маънавий ва маoрифий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш, яна ҳалқимизнинг ўзига қайтариб бериш давлатимиз сиёсатининг муҳим масаласига айланди. Айниқса бу тушунчани ёшлар онгига чуқур сингдириш ҳаётий ва долзарб вазифа эканлиги алоҳида таъкидлаб келинмоқда. Бу Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳнамолиги билан яратилган «Таълим тўғрисидаги қонун», шунингдек, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да ҳам ўз ифодасини топган. Негаки, Элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир инсонларда маънавият тушунчаси болаликданоқ шакллана беради ва улар ўзларининг оиласига дўст-ёрларига, Ватанга бўлган меҳр – муҳаббати, садоқати, иҳлос эътиқодини амалий ишлари билан намоён қилиб борадилар. Зеро, сўз ва иш бирлиги маънавияти юксак инсонларнинг дил амри, қалб даъватига айланади. Улар ўтиб борувчи ВАҚТнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланишга, ўзларидан яхши ном, эзгу ишлар қолдиришга ҳаракат қиладилар.

Коллежимизда шу боисдан ҳам энг аввало маънавий жиҳатдан етук, баркамол мутахассислар тайёрлашга бош вазифа деб қаралади.

Қайси фан ўқитилмасин ёки амалий машғулот ўтказилмасин халқимизнинг маънавий қадриятлари ёшлар онгига сингдириб борилади. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» марказининг Хоразм вилоят бўлими томонидан коллежимизда маънавий – маърифий тадбирларнинг изчил йўлга қўйилганлиги эътироф этилди. «Маънавият ва маърифат» хонаси танловда ғолиб деб топилиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Маънавий – маърифий ишларни намунали йўлга қўйганлигимиз туфайли коллежимиз республика ўрта махсус касб- ҳунар таълими марказининг махсус буйруғига кўра таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган тажриба – синов майдонига айлантирилди. Шу муносабат билан турли кўрик кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиши одат тусига кириб қолди.

2004 йилнинг 13—15 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, ўрта махсус касб- ҳунар таълими республика маркази, Хоразм вилояти Хокими маҳкамаси ўрта махсус касб- ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ўқув муассасаларидаги маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг икки кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоятидаги барча коллеж, академик лицейларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар. Қорақалпоғистон республи-касидан ҳам бир гурух ҳамкасбларимиз қатнашдилар.

Текшириш, кузатиш ва ўзаро тажриба алмашишлар жараёнида шу нарса аён бўлдики, аҳил жамоамизнинг ҳамжихатлиги, изланишлари бежиз кетмаяпти. Хар бир педагог ўз фани бўйича замон, давр талаблари даражасида пухта билимга эга бўлишлари билан бирга маънавий кўникма, малакага эга эканликларини машғулотлар жараёнида кўрсатиб келишмоқда. Коллежимизда амалга оширилаётган ибратли ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар бош мезони ҳам маънавиятга эътиборнинг ошиб боришида дея эътироф этилди.

Чиндан ҳам билимли ва малакали мутахассислар тайёрлашимизда маънавий ва маърифий йўналишдаги ишларни изчил йўлга қўйганлигимиз ижобий самаралар бермоқда.

Ўқув даргоҳимиз 1999 – 2000 ўқув йилидан янги мақом асосида иш бошлади. Қурилиш ва касб- хунар коллежига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб- хунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисидаги, «1999- 2003 йилларда академик лицейлар ва касб- хунар коллежларининг моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш тўғрисида»ги қарорларнинг қабул қилиниши мустақил мамлакатимизда авлодлар баркамоллигини ўйлаб, ёшларнинг билим ва касб- хунар малакаларини янада пухта эгаллашлари учун яратиб берилган кенг имконият, бебаҳо имтиёз, катта ғамҳўрлик бўлди.

Бугунги кунда коллежимиз республикамиздаги ўз мавқеи ва нуфузига эга билим ва касб- хунар коллежига айланган. Буни навбатдаги ўқув семинари қатнашчилари ҳам кузатиб ўрганишларига асосланиб, алоҳида таъкидладилар. Ишларимиз хақида билдирилган хар бир фикр, истак, эътироф эса бизга янада катта масъулият юклайди. Бугун кечагидан, эртага бугунгидан яхши, унумли, сифатли ишлаш доимий шиоримиз.

Айтиш мумкинки, коллежимиз йилдан йилга чирой очмоқда, ичкариси ва ташқариси ўтган икки йил мабойнида тўла қайта таъмирланиб, юксак эстетик дид билан безатилди.

Янги замонавий ўқув жихозлари, техник асбоб- ускуналар сотиб олинди. Илгари радиоэшиттириш тармоғи фаолиятини йўлга қўйган бўлсак, эндиликда тўрт каналли ўз ички телестудиямизга ҳам эгамиз. Яна бир диққатга сазовор янгилик – ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги бўлди. Бу ерда талабаларимиз умумқурилиш, дурадгорлик ишлари, газ таъминоти жихозларини йиғиш ва таъмирлаш, қурилиш- пардозлаш ишлари бўйича олган назарий билимларини амалда қўллаб, аниқ кўникмалар хосил қиладилар, бунёдгорлик жабҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишлар тўғрисида муайян тушунча, тассавурга эга бўладилар.

Коллежимизга қабул қилинган талабалар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Икки ва тўрт қаватли ўқиш бино, спорт зали ва очиқ спорт майдонлари, 450 ўринли ётоқхона, шинам ошхона, 36 минг китоб фондига эга кутубхона ўқувчилар хизматида. 2003 йилда Хоразм вилоятида республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказилган «Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари қатнашчилари ҳам коллежимизда яратилган бу қулайликлардан бахраманд бўлиб, мехмондорчилик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Коллеж Осиё тараққиёт банкининг таълим бўйича лойиҳасига киритилган бўлиб, бу самарали ҳамкорлик натижасида келтирилган 70 миллион сўмлик компьютер ва бошқа жихозлар таълим- тарбия жараёнини янги илғор педагогик технологиялар асосида олиб бориб, таълим ва касб- хунар ўргатиш сифатини ошириш имкониятларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиши мўлжалланган ва бунинг натижасида коллежимиз дунёдаги энг илғор ва замонавий коллежлардан бирига айланиши муқаррар эканлиги кўзда тутилган. Бунинг учун эса педагогик жамоамиз етарли малака ва билимга, тажрибага эга. Олти нафар фан номзоди, 12 нафар олий тоифали, 247 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар жамоаси ёшларга ўзлари танлаган касб малакаларини қунт билан ўргатмоқдалар. Айни пайтда юқорида таъкидлаб ўтканимиздек уларни маънавий баркамол инсонлар бўлиб етишишлари йўлида астойдил харакат қилмоқдалар.

Интернет тизимидан фойдаланиш кенг ва изчил йўлга қўйилган. Жаҳондаги ва ҳамдўстлик мамлакатларидаги таълим, касб-хунар тизимига оид қимматли тажрибалар узлуксиз равишда кузатиб борилади. Иш фаолиятимизда қўллаш мумкин бўлган янгиликлар, илғор тажрибалар ёзиб олиниб, қайта кўриб чиқилади ва улардан иш жараёнларида фойдаланилади. Япония, Германия, Голландия кабби мамлакатлардаги ўқув жараёнлари, Россия федерацияси олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тажрибаларини муайян тарзда қўллаб, яхши натижаларга эришяпмиз.

Мустақиллик шарофати билан таълимни ахборот технологиялари, компьютерлар билан жиҳозлашга, айниқса интернет тизимидан фойдаланишга ката эътибор қаратилганлиги таълим-тарбия самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Турли таълимий ахборотларни жойларга тезкор етказиш мақсадида Модем, ахборотларни олиш ва узатиш бўйича Интернет тизимига ўтилганлиги ва бу жараён тобора такомиллашиб бораётганлиги мустақил мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясига эътибор, ғамхўрликнинг кучайиб бораётганлигининг ёрқин ифодасидир.

Илғор педагогик технологияларни таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш маънавий баркамол мутахассислар тайёрлашга ижобий таъсир ўтказиши шак-шубҳасиздир. Кейинги йилларда ўқувчилар билим ва кўникмаларини рейтинг асосида назорат қилиш имтихон ва синовларни компьютер ёрдамида тест орқали амалга ошириш, таълим амалиётини диагностик таҳлил этиш, таълим муассасаларида маркетинг тизимидан фойдаланиш ва айниқса юқорида алоҳида таъкидлаганимиздек, интернет хизматидан ўринли қўлланиш каби қатор педагогик янгиликлар муайян муддатларда тажриба-синовдан ўтказилиб, махаллий шароит ва имкониятларга мослаштирилган ҳолда жорий қилинмоыда.


На Facebook В Твиттере В Instagram В Одноклассниках Мы Вконтакте
Подписывайтесь на наши страницы в социальных сетях.
Будьте в курсе последних книжных новинок, комментируйте, обсуждайте. Мы ждём Вас!

Похожие книги на "Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма"

Книги похожие на "Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма" читать онлайн или скачать бесплатно полные версии.


Понравилась книга? Оставьте Ваш комментарий, поделитесь впечатлениями или расскажите друзьям

Все книги автора И. Байджанов

И. Байджанов - все книги автора в одном месте на сайте онлайн библиотеки LibFox.

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Отзывы о "И. Байджанов - Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма"

Отзывы читателей о книге "Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма", комментарии и мнения людей о произведении.

А что Вы думаете о книге? Оставьте Ваш отзыв.